UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 май 09:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурсултон Рўзибоев, Гилберт Бёрнс ва бошқа UFC Fight Night 256 турнири иштирокчилари тарозига чиқди

Эртага тонг саҳарда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади.

Биз учун аҳамиятлиси, UFC Fight Night 256 турнирининг асосий кардида ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев ҳам ўз жангини ўтказади. Аралаш яккакураш устамиз Дастин Штольцфусга қарши октагонга чиқади. Кеча барча жангчилар тарозидан ўтиш ҳамда сўнгги face to face маросимида ҳозир бўлишди. Нурсултон ҳам, Дастин ҳам тарозида бир хилда – 84.2 кг вазн қайд этиб, белгиланган вазн меъёрини бажарди.  

Оқшомнинг асосий жанги яримўрта вазн тоифасида ўтказилади ва унда бразилиялик Гилберт Бёрнс эквадорлик Майкл Моралесга қарши октагонга чиқади. Бёрн тарозида рақибидан 200 граммга енгилроқ тош босди. UFC Fight Night 256 турнирининг барча иштирокчилари белгиланган вазн меъёрини бажаришди. 

UFC Fight Night 256 турнири тарози натижалари:

Асосий кард

Гилберт Бёрнс (77.1 кг) – Майкл Моралес (77.3 кг)

Пол Крэйг (93 кг) – Родольфо Беллато (93.2 кг)

Содик Юсуфф (70.5 кг) – Майрон Сантос (70.5 кг)

Дастин Штольцфус (84.2 кг) – Нурсултон Рўзибоев (84.2 кг)

Жулиан Эроса (65.8 кг) – Мелкуизаэль Коста (65.8 кг)


Прелим кард

Габриэль Грин (70.1 кг) – Матеус Камило (70.3 кг)

Жаред Гордон (70.8 кг) – Тиаго Мойзес (70.5 кг)

Ядиер Дель Валле (66 кг) – Коннор Мэтьюс (65.8 кг)

Луана Сантос (61.7 кг) – Таинара Лисбоа (61.4 кг)

Элис Рид (52.2 кг) – Дениз Гомес (52.2 кг)

Юн Сун Пак (56.9 кг) – Карлос Эрнандес (57.2 кг)

Тиша Пеннингтон (51.9 кг) – Луана Пинейро (52.4 кг)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг