UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 фев 13:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурсултон Рўзибоев октагонга чиқадиган турнирининг марказий жанги эълон қилинди

Хабарингиз бор, 30 март куни АҚШнинг Атлантик-Сити шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади.

Ташкилотчилар UFC on ESPN 54 оқшомининг марказий жангини эълон қилишди. Аёллар ўртасида энг енгил вазн тоифасидаги ушбу жанг даъвогарлик мақомида бўлиб, унда Эрин Блэнчфилд ва Манон Фиоро ўзаро октагонда тўқнаш келишади. Аслида турнирнинг асосий жанги яримўрта вазнда Шон Брэди ва Висенте Луке ўртасида ўтказилиши керак эди. 

Маълумот учун, Эрин ҳам, Манон ҳам мағлубият нималигини билмай келяпти. Уларнинг ҳар иккиси ҳам кетма-кет 6 та жангда ғалаба қозонишган. Блэнчфилд сўнгги жангида Таила Сантосни, Фиоро эса собиқ UFC чемпиони Роуз Намаюнасни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди.

Айни пайтда Эрин Блэнчфилд UFC рейтингида иккинчи, Манон Фиоро эса учинчи ўринни эгаллаб турибди. Ушбу вазнда мексикалик Алекса Грассо чемпионлик камари соҳиби бўлса, собиқ чемпион Валентина Шевченко рейтингда биринчи ўринни банд этган.

Дарвоқе, Нурсултон Рўзибоев айнан 30 март куни бўлиб ўтадиган UFC on ESPN 54 турнирида Седрик Дюмага қарши октагонга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг