UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 июн 16:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурсултон Рўзибоевнинг кейинги рақиби ким экани аниқ, бу Бо Никал эмас — инсайдер

Бугун хабар берганимиздек, ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум.

31 яшар ҳамюртимиз 16 август куни АҚШнинг Чикаго шаҳрида ташкил эталадиган UFC 319 турнири доирасида октагонга кўтарилади.

Нурсултон Рўзибоевга турнир доирасида польшалик Михал Олексейчук рақиблик қилади.

Бу ҳақда Кайл Докас маълум қилди. Ҳар икки жангчи ўз саҳифалари орқали Чикагода жанг қилишини тасдиқлашган.

UFC 319 турнирининг марказий беллашуви ўрта вазн чемпиони Дрикюс Дю Плесси ва Хамзат Чимаев ўртасида кечади. Рўзибоев — Олексейчук баҳси ҳам айнан ўрта вазн тоифасида ташкил этилади.

Андижонда туғилган Рўзибоев фаолияти давомида 47 та жанг ўтказиб, 36 та ғалаба, 9 та мағлубият ва 2 та дуранг қайд этган. 30 ёшли Олексейчук ҳисобида эса 20 та ғалаба ва 9 та мағлубият бор.

Аввалроқ, Нурсултон сўнгги жангидаги ғалабасидан кейин Бо Никал билан беллашиш истагини билдирганди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг