UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 июн 09:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурсултон Рўзибоевнинг ўзи UFC'даги жангини эълон қилди (ФОТО)

Ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Нурсултон Рўзибоев кейинги жангини анонс қилди.

31 яшар ҳамюртимиз 17 август куни АҚШнинг Иллинойс штати, Чикаго шаҳрида ташкил этиладиган UFC 319 турнирида октагонга кўтарилади.

Унга турнир доирасида аввал айтилганидек, америкалик Брайан Баттл рақиблик қилиши ойдинлашди.

Эътиборлиси, беллашув кўпчилик тахмин қилганидек ярим ўрта вазн тоифасида эмас, Нурсултон сўнгги баҳсларини ўтказиб келаётган ўрта вазн тоифасида ташкил этилади.

"Кўришгунча, Чикаго. UFC 319", дея қуйидаги суратни изоҳлаган Нурсултон.


Маълумот учун, Андижонда туғилган Рўзибоев фаолияти давомида 47 та жанг ўтказиб, 36 ғалаба, 9 мағлубият ва 2 та дуранг қайд этган. У билан тенгдош, The Ultimate Fighter 29 шоусининг ғолиби Брайан Баттл ҳисобида эса 12 ғалаба ва 2 мағлубият бор. У сўнгги тўртта жангининг барчасида рақибларидан устун келган.

UFC 319 турнирининг марказий жанги ўрта вазн чемпиони Дрикюс Дю Плесси ҳамда даъвогар Хамзат Чимаев ўртасида кечади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг