UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 ноя 07:22
Янгиликлар

Мотоспорт

ОКМК мотокроссчилари халқаро кубок соҳиби

Теглар :  МотоспортОКМК
Тожикистон Республикасида спортнинг техник турларидан саналган мотокросс бўйича очиқ халқаро кубок мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу халқаро мусобақада мураббий Андрей Сазонов бошчилигидаги ОКМК мотокроссчилари ҳам иштирок этишиб, салмоқли натижаларни қайд этишди.

Баҳслар 125 см3 (ўсмирлар), 250 см3, 500 см3 ҳажм двигателли ва ЧЗ классидаги мотоцикллар ўртасида ўтказилди. Ўсмирлар ўртасида вакилларимиздан Илнур Умербеков фахрли учинчи ўринни эгаллади.

Сергей Виноградов, Андрей Сазонов кичиги, Шевкет Сулеймановлар эса ўз йўналишларида маррага биринчи бўлиб етиб келишди.

Шу тариқа ОКМК мотокроссчилари Тожикистон очиқ халқаро кубоги ғолибига айланишди. Андрей Сазонов шогирдлари ушбу халқаро мусобақада иккинчи маротаба иштирок этишди. Ўтган сафар ҳам улар кубогни қўлга киритишганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Ҳозирда комбинат мотокроссчилари 6-7 декбар кунлари Тошкентда ўтказиладиган мавсумнинг сўнгги мусобақасига тайёргарлик кўришмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг