UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

08 апр 13:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўлдириш билан таҳдид қилган UFC чемпиони Жон Жонс ҳибсга олинди

Теглар :  UFCЖон Жонс
Оғир вазн тоифасида UFC чемпиони Жон Жонснинг полиция томонидан ҳибсга олингани айтилмоқда.

Полиция Жонсни антидопинг агентлиги вакилини ўлдириш билан қўрқитганликда айблаяпти. Drug Free Sport International ташкилоти ходимаси Кристал Мартинес Жонсга шундай айблов қўймоқда. Унинг айтишича, текширув гуруҳи 30 март куни тонги соат 4 да Жоннинг уйига борганда, у кучли алкогол таъсирида, яъни маст ҳолатда бўлган. Жонс ўлдириш билан таҳдид қилишдан ташқари текширувчининг мобил телефонини ҳам олиб қўйган.

Шу билан бирга Мартинес ўзи билан бирга бўлган ходим полицияга мурожаат этмаслигини айтганини ҳам қўшимча қилмоқда. 2024 йилнинг бошидан бери UFC жангчиларини допинг текширувдан ўтказаётган ташкилот раҳбари Жонснинг уйига борган ходимлардан UFC раҳбари билан гаплашиб олмагунига қадар жангчига айблов қўймасликни сўраган. Лекин аёл текширувчи полицияга мурожаат қилган. 

Ўз ўрнида Жон Жонс текширувчилар келган пайтда ҳақиқатан ҳам маст ҳолатда бўлганини тан олган. Аммо ўлим билан таҳдид қилганини инкор этган ва ҳатто ҳовли камерасига муҳрланган видеони ҳам полицияга тақдим этган. Видеода текширувчилар ва чемпион дўстона руҳда хайрлашаётгани акс этган.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг