UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 май 07:48
Янгиликлар

Триатлон, Париж-2024

Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди

Хабар берганимиздек, 18-19 май кунлари Самарқанд шаҳрида триатлон ва пара триатлон бўйича Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтади.

Париж-2024 Олимпиаси учун қимматли рейтинг очколари ўйналадиган ушбу мусобақада Рио-2016, Токио-2020 Олимпиадаси совриндорлари ҳам иштирок этишини алоҳида таъкидлаб ўтмоқ зарур.

Ушбу нуфузли мусобақа олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икромов, Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов, Ўзбекистон триатлон федерацияси ва Халқаро триатлон федерацияси раҳбарияти вакиллари, шунингдек, спортчилар иштирок этди. Olamsport.com сайти мухбирлари ҳам Ўзбекистон туризм вазирлиги томонидан ташкил этилган пресс-тур доирасида ушбу матбуот анжуманида иштирок этди.


Тадбирда дастлаб, Адҳам Илҳомович сўз олди ва Ўзбекистон триатлон федерацияси ташкил топганига кўп бўлмаган бўлса-да, нуфузли мусобақаларни ташкил этиш борасида катта тажрибага эга бўлиб бораётганини таъкидлади.

Вазир ҳафта якунида бўлиб ўтадиган Жаҳон кубоги босқичи ҳам юқори савияда ўтказилишини айтиб ўтди.


Шунингдек, Адҳам Икромов ушбу мусобақада иштирок этувчи спортчилар географияси ҳам кенг эканини алоҳида таъкидлади. Турнирда фақатгина Жанубий Америка мамлакатлари, жумладан, Аргентина, Бразилия, Чили каби давлатлардан спортчилар етиб келишида муаммолар юзага келган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг