UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 янв 11:33
Янгиликлар

Дзюдо

Олимпиадаларда ўзбек спортчиларига мағлуб бўлган машҳурлар

Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик атлетларга мағлуб бўлиб, мусобақани кўнгилдагидек якунлай олмаган спортчилар ҳақида ҳикоя қилишда давом этамиз.

Бу гал эътиборингизни яна дзюдо баҳсларига қаратамиз.

Лондон-2012 ёзги Олимпия ўйинлари. Дзюдо бўйича -60 кг вазн тоифаси чорак финал жуфтликларининг бирида Ришод Собиров ҳамда бразилиялик Фелипе Китадаи тўқнаш келишди. Шубҳасиз, ўша куни рақибидан кучлироқ бўлган Собиров иппон баҳоси билан ярим финалга йўл олди. Бироқ ҳамюртимиз финал остонасида имкониятни бой бериб, якунда бронза медалига эга чиқди. Қизиғи, дзюдо қоидаларига кўра, чорак финалда енгилган спортчи ҳам шоҳсупага кўтарилиш имкониятини сақлаб қолади. Бундан унумли фойдаланган Китадаига иккинчи бронза медали насиб этди.

Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинлари. Жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳиби Китадаи ўз юртида ўтган Олимпия ўйинларида медалларга асосий даъвогарлардан бири сифатида эътироф этилди. Бироқ бу гал ҳам чорак финалда имкониятни бой берди. Бронза медали учун ўтиш босқичида эса 22 ёшли Диёрбек Ўрозбоев унинг йўлига тўғаноқ бўлди. Мухлислари кўз ўнгида мағлуб бўлган Фелипе еттинчи ўрин билан чекланди. Диёрбек эса якунда шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Бу бразилиялик дзюдочининг Олимпиадалардаги сўнгги иштироки бўлиб қолди.

Шу тариқа, Ришод Собиров Бразилия дзюдосининг таниқли номларидан бирини Лондон-2012 ёзги Олимпия ўйинларида олтин медалдан мосуво қилган бўлса, Диёрбек Ўрозбоев Риода бутунлай медалсиз қолдирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг