UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 апр 10:40
Янгиликлар

Тадбирлар, Сув спорти турлари

Олимпия ҳаракати ва сув спорти турлари ривожини янги босқичга олиб чиқиш йўлида муҳим қадам ташланди

Учрашувда сув спорти турларини ривожлантириш борасидаги устувор режалар кўриб чиқилди.

World Aquatics президенти, Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Бош директори Ҳусайн Ал Мусаллам, Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси биринчи (МОҚА) вице-президенти, Қатар МОҚ Президенти Шайх Жоаан Ол Сони, ООК вице-президенти Тани Абдулрахмон Ал Кувари бошчилигидаги делегация бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида меҳмон бўлди ва юртимизда олимпия ҳаракати, сув спорти турлари ривожини янги босқичга олиб чиқиш мавзусида учрашув ўтказилди.

Унда Ўзбекистон томонидан Спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари, ООК вице-президенти Отабек Умаров, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси, Узбекистан ақуатисс федерацияси раҳбари Қудратилла Рафиков иштирок этишди.

Суҳбат давомида мартабали меҳмонлар юртимизнинг спорт соҳасида улкан ютуқларга эришиб бораётгани халқаро доирада катта қизиқишга сабаб бўлаётгани, мамлакатимиз билан ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришдан мамнун бўлишларини билдирдилар.

Учрашувда сув спорти турларини ривожлантириш борасидаги устувор режалар кўриб чиқилди. Хусусан, халқаро семинар ва курслар орқали маҳаллий мутахассисларнинг малакаларини ошириш, спортчиларни йирик мусобақаларга тайёрлашда замонавий методикалардан фойдаланиш каби мавзулар муҳокама қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг