UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 дек 12:36
Янгиликлар

Бошқалар

Ўрганиш ишлари Жиззах вилоятида олиб борилди

Спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров бошчилигидаги мутасаддилар ўрганиш ишларини Жиззах вилоятида давом эттиришди.

Ишчи гуруҳга вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳамроҳлик қилди.

Дастлаб расмийлар Даштобод шаҳарчасидаги спорт мактабида бўлишди. Мазкур муассаса таэквондо ВТ спорт турига ихтисослашган бўлиб, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси Озода Собиржонова ушбу мактаб тарбияланувчиларидан ҳисобланади. Мутасаддилар спортчимиз ва мазкур залда машғулот олиб бораётган ёшлар билан учрашиб, уларнинг режалари, шароитлари ҳақида суҳбатлашишди.

Шундан сўнг расмийлар Зомин ва Зарбдор туманларидаги спорт мактабларини ҳам кўздан кечиришди. У ердаги шароитлар, ўқувчиларнинг машғулотлар жадвали, моддий-техник базалар ўрганилди ва иш самарадорлигини ошириш бўйича керакли тавсиялар берилди.

Шунингдек, Жиззах шаҳридаги велоспортнинг БМХ йўналишига ихтисослашган мажмуа, Шароф Рашидов ва Дўстлик туманлардаги спорт мактабларнинг фаолияти ҳам ўрганилиб, ёшларни спортга янада кенг жалб қилишга доир вазифалар белгилаб олинди.

Ҳар бир ҳудудда бўлгани каби вилоятдаги Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига ҳам алоҳида назар ташланди. Вилоят футбол академиясида ўтган ўрганиш ишлари доирасида мутахассислар билан учрашув ташкил этилди. Унда ҳар бир федерацияларнинг вилоят бўлими вакиллари ва бошқа мутахассислар билан янги Олимпия циклига тайёргарлик бўйича фикр алмашилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг