UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 янв 14:47
Янгиликлар

Шахмат

Ортиқ Ниғматов Muscat International Chess Championship 2024 чемпиони!

Ўмон пойтахти Маскат шаҳрида шахмат бўйича Muscat International Chess Championship 2024 турнири бўлиб ўтди.

Мусобақада уч нафар шахматчиларимиз ҳам муваффақиятли тарзда иштирок этди. Якунда яқиндагина гроссмейстерлик унвонини қўлга киритган Ортиқ Нигматов (2447) 9 имкониятдан 8 очко тўплаб, Muscat International Chess Championship 2024 чемпионига айланди. Ниғматов турнирда 5-рақам остида таснифланган бўлиб, 7 ғалаба ва 2 дуранг қайд этди. У 8-турда мусобақанинг биринчи тартиб рақамли шахматчиси ҳамюртимиз Абдумалик Абдусалимов (2536) билан муросага келди. 

Ортиқ Ниғматов ҳисобига қимматли +13.9 пункт рейтинг очколарини ҳам қўшиб олди. Ниғматов Ўзбекистонинг ҳисоб бўйича 30-гроссмейстери ҳисобланади. Ўмон турнирида 7,5 очко жамғарган Абдумалик Абдусалимов қўшимча кўрсаткичларга кўра 4-ўринни банд этди. Кучли учликдан жой олган мисрлик шахматчилар Ҳамед Вафа ва Адҳам Фавзи ҳисобида ҳам 7,5 очкодан бор. Алексей Барсов (2324) эса 7 очко тўплаган ҳолда 10-ўрин билан кифояланди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг