UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 апр 17:08
Янгиликлар

Спорт курашлари

Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашган курашчиларимиз муносиб тақдирланишди

Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

"25–30 март кунлари Иорданияда бўлиб ўтган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритган эди. 

Кеча Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси биносида спортчиларимизни тақдирлаш маросими ўтказилди. Тадбирда Бош прокуратура, Олий таълим, фан ва инновациялар ҳамда Спорт вазирликлари, Миллий Олимпия қўмитаси, мамлакат спорт курашлари ассоциацияси раҳбарияти, фахрийлар, спортчилар ва мураббийлар иштирок этди. 

Тадбирни студиядан вилоят ҳокимлари — МОҚнинг вилоят бўлимлари раҳбарлари, прокуратура тизимининг ҳудудий вакиллари ҳам кузатиб боришди.

Расмийлар ўз нутқларида давлатимиз раҳбарининг спорт соҳасига қаратаётган алоҳида эътибори билан юртимиз спортчиларининг халқаро майдонда  эришаётган ютуқлари ҳақида тўхталиб ўтишди. Хусусан, курашчиларимизнинг қитъа чемпионатидаги иштироки улардан янги Олимпия даврида катта натижалар кутиш учун асос бўлиши таъкидланди.

Тақдирлаш маросимида спортчилар, мураббийлар ва тиббиёт соҳаси мутахассислари моддий рағбатлантирилди. Шунингдек, атлетларга Спорт вазирлигининг бир йиллик стипендия сертификатлари топширилди. Терма жамоа бош мураббийи Рустам Ассакалов эса “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди", дейилади хабарда.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг