UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 дек 07:01
Янгиликлар

Теннис, Дзюдо

Отабек Умаров бошчилигидаги МОҚ жамоаси дзюдо ва теннис федерациялари режалари билан танишди

Федерация ва ассоциацияларнинг янги Олимпия даврига тайёргарлик режалари тақдимоти давом этади.

Навбатдаги манзил Ўзбекистон дзюдо федерацияси бўлди. 

Мутасаддилар даставвал дзюдо спортининг истиқболли режалари билан танишишди. Тақдимотни федерация раиси Азизжон Камилов ўтказди. Бунда ушбу спортнинг оммавийлигини оширишдан тортиб, асосий жамоага номзод полвонларни саралаб олиш методикаси, пойтахтимизда мунтазам “Катта Дубулға” каби нуфузли мусобақаларни ўтказиш, терма жамоаларга янада кўпроқ хорижлик кучли мутахассисларни жалб қилиш каби мавзулар батафсил кўриб чиқилди. Шунингдек, ҳар бир вазн тоифасида ички рақобатни янада кучайтириш, бир хил савияга эга таркибларни шакллантириш каби таклифлар илгари сурилди. 

Шундан сўнг расмийлар Ўзбекистон теннис федерацияга ташриф буюришди. Қайд этиш жоиз, сўнгги Олимпия ўйинларида ушбу спорт турида делегациямиз лицензия қўлга кирита олмади. Суҳбат давомида терма жамоада авлодлар алмашинуви сабаб шундай ҳолат юзага келгани таъкидланди. Ҳозирда бир қатор истеъдодли ракетка усталари етишиб чиқаётгани, улар жаҳон рейтингида юқори поғоналарга кўтарилаётгани қўшимча қилинди. 

Ўрганиш ишлари давомида расмийлар ҳар икки федерациянинг моддий-техник базасини кўздан кечиришди. Якунда терма жамоаларни замонавий инвентарлар билан таъминлаш бўйича мутахассислардан фикрлар олинди ва тайёрланадиган Президент қарори лойиҳасига таклиф киритилиши билдирилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг