UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

08 мар 14:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Отабек Холматов бир йиллик танаффусдан кейин рингга қайтмоқда. Унинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум

Ярименгил вазн тоифасида WBA камари учун собиқ даъвогар, ўзбекистонлик профессионал боксчи Отабек Холматов рингга қайтмоқда.

Маълум бўлишича, Холматов 5 апрель куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида Top Rank промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс оқшомида иштирок этади. Унга ўша куни филиппинлик боксчи Жейсон Каной рақиб бўлади.

Ҳамюртимиз ҳозирда мазкур жанг учун АҚШнинг Калифорния штати, Индио шаҳрида Бектемир Мелиқўзиев, Муроджон Аҳмадалиев каби ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари билан бирга тайёргарлик олиб бормоқда.

Маълумот учун, Отабек Холматов фаолияти давомида 13 та жанг ўтказиб, 12 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган. У сўнгги жангини ўтган йилнинг март ойида вакант бўлиб турган WBA камари учун Раймонд Фордга қарши ўтказиб, имкониятни бой берганди.

Таққослаш учун, Каной ҳисобида эса 30 ғалаба, 12 мағлубият ва 2 та дуранг бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг