UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46Маддалена Пратесга қарши! UFC Australia турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимидан ўтишди 0 19:02"Бавария" 8 нафар футболчисини трансферга қўйди 0 18:39Мераб Двалишвили Пётр Янга қарши учинчи жангни қачон ўтказмоқчи эканини айтди 0 18:18Хамзат Чимаев Хабибнинг ашаддий рақиби уни ММА жангчиси бўлишга илҳомлантирганини айтди 0 17:56"Бу жангдан маъно йўқ". Двалишвили нима учун Царукян билан жангга рад жавобини берганини айтди 0 17:35Расман: "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси билан янги шартнома тузди 0 17:14Чарльз Оливейра UFC билан янги шартнома имзолади 0 16:53Наманганда “Саломатлик сари 10 000 қадам” марафонига старт берилди 0 16:32Дмитрий Бивол келажак режалари ҳақида гапирди 0 16:11Sky Sports: "Атлетико" Альваресни 150 миллион еврога баҳолаган 0 15:50Сауль Альварес Ар-Риёдда кутилмаган рақибга қарши рингга кўтарилади + ФОТО 0 15:29TePe Sigeman 2026 турнири бошланяпти. Унда Абдусатторов ва Магнус Карлсен ҳам иштирок этади 0 15:08Шавкат Раҳмоновнинг октагонга қайтиши ҳақида хабар берилди 0 14:47Daily Mail АПЛ мавсумининг энг ёмон 10 та трансферини аниқлади 0 14:26Арман Царукяннинг рақиби маълум - Тони Фергюсон! (+ПОСТЕР) 0

16 дек 07:32
Янгиликлар

Футбол

Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ва шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"

Ўзбекистон терма жамоаси Отабек Шукуров сайтимиз вакили Самандар Шокировга эксклюзив интервью бериб, мундиалга тайёргарлик ҳақида гапириб берди.

- Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026даги имкониятлари ҳақида қандай фикрдасиз?

- Қуръани кўрдик. Рақиб жамоаларга қарши муносиб ўйин кўрсатиш учун яхши тайёргарлик кўришимиз керак. Кўпчилик Колумбия билан ўйнаш осон деб ўйламоқда, ундай эмас. Португалия ва Колумбия жуда кучли жамоалар. Ўзимизнинг илк мундиалимизда муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламиз. Яхши натижа кўрсатишга, мухлисларни хурсанд қилишга интиламиз.

- Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳдаги ўйинлари учта шаҳарда бўлиб ўтар экан. Орасидаги масофа эса 800-1000 км.ни ташкил этар экан. Бу бизга қанчалик қийинчилик туғдиради?

- Мундиалда осон бўлмайди. Ҳар қандай вазиятга тайёр бўлиш керак. Федерация вакиллари бунга ечим топади. ФИФАдагилар ҳам яхши шароитлар яратиб берса керак. Бир нарса хурсанд қилди. Масофаси узоқ бўлса ҳам, ўйинлар 3 ёки 4 оралиғида эмас, ҳар 5 кунда ўтказилар экан. Биринчи турни қандай бошласак давоми ҳам шунга боғлиқ.

- Гуруҳимиздаги энг кучли терма жамоа қайси?

- Португалия. Колумбия ҳам кучли жамоа. Ўзбекистон эса "нолинчи" ўринда (улардан ҳам юқорида). Гуруҳни муваффақиятли якунлашга ҳаракат қиламиз. Жисмоний ҳолат бўйича мураббийлар биз билан боғланиб, керакли маслаҳатларни бериб турибди. Охирги йиғинда бош мураббий сўнгги мундиалда жамоалар ўртача қанча югургани ҳақида маълумот берди ва биз яхши ҳолатдалигимизни айтди. Тайёргарликни ҳозирдан бошлаб, юқори темпга тайёр бўлишимиз керак.

- Сўнгги мундиалдаги натижалар ва бизнинг терма жамоа ўртасидаги фарқ қанчалик яқин экан?

- Масофа эмас, уни қандай тезликда босиб ўтганингиз муҳимроқ. Айнан шу жиҳатдан бироз ортда эканмиз. Мураббий ўша даражага етишимиз кераклигини айтиб, маслаҳатлар берди.

- Охирги йиғинда терма жамоага ошпаз жалб қилинди ва яна қўшимча роллар учун ишчилар жалб қилинди. Аввал бунақаси бўлмаган. Бу терма жамоамизга ёрдам беряптими?

- Футболда майда деталлар бўлмайди. Айнан шу кичкина деталлар кўп нарсани ҳал қилиши мумкин. Мунидалга муносиб тайёргарлик кўриш учун бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди. Футболчиларга бу ёқди. Ҳар сафар овқатлангани кирганингизда футболчига керак бўлган энг муҳим таомлар бўлади. Ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган. Машғулотдан олдин витамин берилади, ундан сўнг организмни тикловчи витамин... Бу нарсалар кичкина жиҳатдек кўриниши мумкин, лекин катта аҳамиятга эга деб ўйлайман. Бош мураббий Европадан физитерапевт ҳам олиб келишини айтди. Уларнинг талабини бажариб ишласак, кучайиб бораверамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг