UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 окт 15:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўз вақтида Алекс Перейрани мағлуб этган Артём Вахитов UFC билан шартнома имзолади

33 ёшли россиялик аралаш яккакураш устаси Артём Вахитов энди UFC'да жанг қилади.

Бу ҳақда ташкилот президенти Дана Уайт маълум қилди. У DWCS 2024 номзодлар турнирининг навбатдаги босқичи якунлангач, муддатидан олдин ғалаба қозонган барча иштирокчилар UFC билан шартномалар олишини маълум қилди.

Номзодлар турнирида ярим оғир вазн тоифасида (93 кг гача) иштирок этган Артём Вахитов ўз жангида франциялик Ислем Масрафни биринчи раунддаёқ нокаутга учратди. Россиялик спортчининг ғалабасини ҳакам гонгга 37 сония қолганида қайд этди.

Бу Вахитовнинг профессионал фаолиятидаги учинчи ғалабаси бўлди. Унинг ҳисобида битта мағлубият ҳам бор.

Қизиғи, у кикбокс қоидалари бўйича амалдаги UFC чемпиони Алекс Перейра билан икки бор тўқнаш келган. Жангларнинг бирида Перейра, иккинчисида Вахитов очколар ҳисоби ила зафар қучган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг