UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 окт 08:25
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон аёллар поло лигаси раҳбари сайланди

Теглар :  Поло
Ватан учун фидойи инонларни камолга етказишда оналарнинг ўрни беқиёс.

Шу боис юртимизда хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга давлат даражасида эътибор қаратилмоқда.

Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси О.Парпибоева, Ўзбекистон поло федерацияси раиси А. Рустамбоев, Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Н.Умарова каби масъуллар ва мутахассислар қатнашган йиғилишда Ўзбекистонда аёллар ўртасида поло спортини ривожлантириш, иқтидорли, истиқболли спортчиларни саралашнинг самарали тизимини ташкил этиш мақсадида уч томонлама ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросимида шу ҳақда сўз борди.

Мутасадди ва мутахассислар мамлакатимизда поло спорт турини хотин-қизлар ўртасида оммавий спорт турларидан бирига айлантириш, ўқувчи ва талабаларнинг ушбу спорт турига қизиқишини ошириш, жойларда поло от спорти хизматларини йўлга қўйиш, ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш, хотин-қизларнинг поло спорт тури билан шуғулланишлари учун зарур моддий-техник база ва инфратузилмани шакллантириш лозимлиги таъкидланди.

Билдирилган фикр-мулоҳаза ва тавсиялар асосида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева Аёллар поло лигаси раҳбари этиб сайланди.

Шундан сўнг, поло спорт турини оммалаштириш масалалари муҳокама қилинди. Йиғилиш якунида Аёллар поло лигаси жамоаси рамзи туширилган спорт либослари фаол ёш полочи қизларга тантанали топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг