UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 янв 08:21
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Ўзбекистон делегацияси сув спорти турлари бўйича ЖЧда иштирок этиш учун Қатарга йўл олди!

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 2-18 февраль кунлари Доҳа шаҳри (Қатар)да сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилади.

Мазкур нуфузли мусобақада мамлакатимиз спортчилари ҳам иштирок этадилар. Кеча тонгда делегациянинг дастлабки гуруҳи Дохага йўл олди.

Синхрон сузиш баҳсларида Ватанимиз шарафини Диана Онкес, Зиёда Тошхўжаева ва Анна Ващенко «дуэт» баҳсларида ҳимоя қилишади. 

Сувга сакраш мусобақасида эса Игорь Мялин ва Вячеслав Качанов совринли ўринлар учун кураш олиб боради. 

Қуйида спортчиларимизнинг баҳсларга киришадиган вақтлари берилган:

Синхрон сузиш

2 февраль 4:00 – техник дуэт (саралаш) – Онкес Диана + Тошхўжаева Зиёда

7 февраль 11:30 – эркин дуэт (саралаш) – Онкес Диана + Тошхўжаева Зиёда

Сувга сакраш 

3 февраль 12:00 – 1 м трамплин (саралаш) – Качанов Вячеслав

4 февраль 5:30 – 3 м трамплин синхрон сакраш (финал) – Мялин Игорь + Качанов Вячеслав

6 февраль 12:00 – 3 м трамплин (саралаш) – Мялин Игорь, Качанов Вячеслав

9 февраль 2:30 – 10 м баландликдан сакраш (саралаш) – Мялин Игорь.

Маълумот учун, мазкур жаҳон чемпионатида сузиш бўйича терма жамоамиз ҳам иштирок этади ва улар 7 февраль куни Доҳа шаҳрига жўнаб кетишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг