UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 мар 08:37
Янгиликлар

Гандбол

Ўзбекистон U-19 ва U-21 гандбол терма жамоалари Жаҳон кубогини ғалаба билан бошлади

Косовонинг Приштина шаҳрида гандбол бўйича U-19 ўсмирлар ва U-21 ёшлар жамоалари ўртасида Халқаро гандбол федерацияси кубогининг қитъалараро босқичи старт олди.

Ҳар икки ёш тоифасидаги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси Осиё қитъаси шарафини ҳимоя қилиши ҳақида хабар берган эдик.

Ҳар икки термамиз гуруҳдаги илк ўйинларида Никарагуага қарши баҳс олиб борди. U-21 тоифасидаги ўйинда ҳамюртларимиз 39:30 ҳисобида зафар қучди.

U-19 жамоалари ўртасидаги беллашувда ҳам бизникиларнинг қўли баланд келди — 36:23.

Маълумот ўрнида, ҳар икки ёш тоифасидаги мусобақанинг гуруҳ босқичида 6 та терма жамоа иштирок этади. Қуръага кўра, бу жамоалар аввалига учтадан икки гуруҳга тақсимланди. Ўз гуруҳида 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар ярим финалга йўл олади. Учинчи ўрин соҳиблари 5-ўрин учун майдонга тушади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг