UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 июн 14:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистон WBC ташкилотининг 61-Конвенциясига мезбонлик қилади + ФОТО

2022 йилнинг 5 июль куни Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC)нинг расман тўлақонли аъзолигига қабул қилинганди.

WBC дунёнинг энг нуфузли профессионал бокс ташкилоти ҳисобланади. WBC ташкилотига 1963 йилда асос солинган. Штаб-квартираси Мексикада жойлашган. Мексикалик Маурисио Сулейман WBC президенти ҳисобланади. Турли йилларда Муҳаммад Али, Жо Фрейзер, Майк Тайсон, Леннокс Льюис, Флойд Мейвезер, Виталий Кличко, Мэни Пакьяо сингари бокс афсоналари WBC чемпиони бўлишган. 

Қувонарлиси, ташкилотга аъзо бўлганига ҳали бир йил ҳам тўлмай, WBC Ўзбекистонга Бутунжаҳон бокс иттифоқининг йиллик 61-Конвенцияси мезбонлигини ишониб топширди. Бир нечта даъвогар шаҳарлар орасидан Тошкент аризаси афзал кўрилди. WBC Конвенцияси бир йилда бир маротаба ўтказилиб, унда ташкилотга аъзо икки юзга яқин давлатдан расмий вакиллар, таниқли промоутерлар, собиқ ва амалдаги WBC чемпионлари, умуман олганда, профессионал бокс оламининг энг машҳурлари жам бўлади. 

Пойтахтимиз мезбонлигидаги WBC 61-Конвенцияси 12-17 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
15 июн 15:21:20
Sayfiddin Rasulov
Zo‘r bo‘ptiyu
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг