UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 авг 10:17
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Шотландияда давом эттириши мумкин

«Сурхон» жамоасининг етакчиси Достонбек Турсунов фаолиятини Шотландияда давом эттириши мумкин

"Ёш жамоамиз Суперлига гранд жамоалари билан тенгма-тенг ўйнамоқда, шу жумладан «Сурхон» Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичига ҳам чиқди

Ҳеч кимга сир эмаски, жамоамизни нафақат мамлакат ичида, балки хорижда ҳам кузатиб боришмоқда. Июль ойида «Сурхон» Хитойга йиғин ўтказиш учун жўнаб кетди ва у ерда кўплаб футболсевар мухлислар жамоамизга мухлислик қилишди. Шунингдек, футболчиларимизни Европадан скаутлар кузатиб кела бошлади. Шу Жумладан, Шотландиянинг «Ливингстон» футбол клуби Достонбек Турсуновга қизиқиш билдириб, кўрикдан ўтиш учун футболчимизни Шотландияга таклиф қилди

«Ливингстон» Шотландия олий лигаси вакили бўлиб, 2022/23 мавсумида жамоа 6-ўринни эгаллаб олди. Шу жумладан, Шотландия чемпионатида «Селтик» ва «Глазго Рейнжерс» каби гранд жамоалар ҳам иштирок этади

Агар Достон Турсунов кўрикдан муваффақиятли ўтса, ва футболчимизнинг ҳаракатлари «Ливингстон» мураббийларга мос келса, Турсунов Шотландия чемпионатида фаолиятини давом эттириш мумкин. Бу билан бирга, тарихда илк маротаба ўзбекистонлик футболчи Шотландия чемпионатида тўп тепади",- деб хабар бермоқда «Сурхон» матбуот хизмати. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг