UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 июн 16:12
Янгиликлар

Дзюдо

Париж-2024 лицензион ҳудудидан жой олган дзюдочиларимиз 17 нафарга етди

Қозоғистонда ўтган дзюдо бўйича “Катта Дубулға” турниридан сўнг дзюдочиларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди.

Халқаро дзюдо федерациясининг тизимида қайд этилишича, айни ҳолатга кўра Ўзбекистон терма жамоасининг 17 (11 нафар эркак + 6 нафар аёл) нафар аъзоси Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма берувчи ҳудуддан жой олган. 

Астанадаги турнирда шоҳсупага кўтарилган Достон Рўзиев лицензион ҳудудга янги қўшилган дзюдочи бўлди. 

-60 кг:
1. Ли Харим (Жанубий Корея) – 2310 очко
6. Дилшодбек Баратов – 1644
27. Достон Рўзиев – 686

-66 кг:
1. Хифуми Абэ (Япония) – 2500 очко
15. Муҳриддин Тиловов – 1214
25. Сардор Нуриллаев – 879

-73 кг:
1. Нилс Штамп (Швейцария) – 2470 очко
6. Муроджон Йўлдошев – 1870
8. Обидхон Нўъмонов – 1714
12. Шаҳрам Аҳадов – 1460

-90 кг:
1. Лука Майсурадзе (Грузия) – 2800
3. Давлат Бобонов – 2174 очко

-100 кг:
1. Илия Суламанидзе (Грузия) – 2715 очко
11. Музаффарбек Тўрабоев – 1289

+100 кг:
1. Темур Раҳимов (Тожикистон) – 2450
2. Алишер Юсупов – 2310 очко
13. Шоҳруҳ Бахтиёров – 1210

Аёллар:

-48 кг:
1. Нацуми Цунода (Япония) – 2500 очко
24. Ҳалимажон Қурбонова – 790

-52 кг:
1. Дистрия Красничи (Косово) – 2855 очко
3. Диёра Келдиёрова – 2784
11. Сита Қадамбоева – 1096

-57 кг:
1. Криста Дегучи (Канада) – 3450
27. Шукуржон Аминова – 710

-70 кг:
1. Саки Низое (Япония) – 3450 очко
21. Гулноза Матниязова – 875

-78 кг:
1. Алис Белланди (Италия) – 3250
30. Ирисхон Қурбонбоева – 479

Эслатма:

– Бу Олимпиада рейтингининг бугунги ҳолати. Тизим 2024 йилнинг 23 июнь куни ёпилади;
– Жадвалда рейтинг етакчиси, лицензион ҳудуддан жой олган ёки қитъавий квотага эга дзюдочиларимиз келтирилган;
– Бир вазнда икки ёки ундан кўп спортчи лицензион ҳудуддан жой олса, Олимпиада иштирокчиси мураббийлар штаби қарорига кўра танланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг