UZ

Сўнгги янгиликлар

19:51Жошуа Ван - Александр Пантожа реванш жанги ўтказилади 0 19:06Руслан Нурудинов, Акбар Жўраев бош оғир атлетикачиларимиз Туркияга жўнаб кетди 0 18:38ATP рейтинги. Султонов 107, яна бир теннисчимиз 57 поғонага юқорилади 0 18:15"Навбаҳор" Ўзбекистон МТЖ аъзоси билан шартнома имзолади 0 17:42Том Аспиналл навбатдаги жангини ўтказишга тайёрлигини билдирди 0 17:07Крикетчиларимиз Қобулда Афғонистон билан ўртоқлик ўйини ўтказишди 0 16:39Конор Макгрегор: "Шайтон юзимга тик қараб тургандай" 0 16:13Муҳаммад Салоҳнинг эҳтимолий янги клуби маълум бўлди 0 15:44Умар Кремлёв: "Биволга трилогия учун икки баробар кўп пул таклиф қилдик, лекин..." 0 15:18Кудерметова ва Тимофеева Афинадаги WTA 250 турнирида иштирок этади 0 14:53Ўзбекистонлик пойгачи Италиядаги мусобақада муваффақият қозонди 0 14:26Чемпионликни кўзлаган “Пахтакор” май ойидан бери маошсиз 0 13:54Макс Холлоуэй Конор Макгрегорга мурожаат қилди 0 13:30Тахмина Икромова Жаҳон кубогида иккита медаль қўлга киритди 0 12:59Илк марта уйғур спортчиси UFC билан шартнома имзолади + ФОТО 0

03 ноя 07:43
Янгиликлар

Теннис

Париж "Мастерс" бош соврини ва 1 000 000 АҚШ доллари кимга насиб этди?

Франция пойтахти Париж шаҳрида теннис бўйича "Мастерс" сериясига кирувчи нуфузли турнир якунига етди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг иккинчи ракеткаси, италиялик Янник Синнер ATP рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турган канадалик Феликс Оже-Альяссимга қарши кортга чиқди. Бир соату 52 дақиқа давом этган баҳсда Cиннер қийинчилик билан ғалаба қозонди - 6/4, 7/6(4). Теннисчиларнинг ўзаро учрашуви ҳисобида Янник олдига чиқиб олди - 3:2.


Учрашув статистикаси:

Янник Синнер - 6 та эйс, 2 та қўшхато, 1 та брейк

Оже-Альяссим - 8 та эйс, 2 та қўшхато, брейкни амалга ошира олмади


Шу тариқа, Синнер фаолиятидаги бешинчи "Мастерс" чемпионлигини қўлга киритди. У 1000 рейтинг очкоси ҳамда 946 610 евро мукофот пулига ҳам эга чиқди. Оже-Альяссим эса 650 очко ҳамда 516 925 € ишлаб олди. Бу Янник учун мавсумдаги бешинчи, фаолиятидаги 23-соврин бўлди. Бу йил қўлга киритилган титуллар бўйича у қозоғистонлик Александр Бублик (4)ни ортда қолдирди. 2025 йилда 8 та соврин ютиб улгургун Карлосу Алькарас бу борада пешқадам. 

Италиялик ёпиқ кортда кетма-кет 26-ўйинда ғалаба қозонди. Бу Очиқ эрадаги олтинчи ғалабали серия бўлиб, фақат Жон Макинрой (47), Новак Жокович (35), Рожер Федерер (33, 29) ва Иван Лендл (32) ёпиқ кортда кетма-кет кўпроқ ғалаба қозонган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг