UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 ноя 09:17
Янгиликлар

Теннис

Paris Masters. Хачанов 1/2 финалда, у рейтингда яна Топ-20`га қайтади

Франция пойтахти Париж шаҳрида теннис бўйича "Мастерс" сериясига кирувчи турнир давом этмоқда.

Дунёнинг 21-ракеткаси Карен Хачанов нуфузли мусобақанинг ярим финал иштирокчисига айланди. Россиялик теннисчи роппа-роса 70 дақиқа давом этган 1/4 финалда дунёнинг 9-ракеткаси болгариялик Григор Димитровни ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/2, 6/3.

Карен фаолиятида илк бор тажрибали рақибини мағлуб этишнинг уддасидан чиқди - 1:4. Бундан аввалги барча тўрт учрашувда Григорнинг қўли баланд келганди. Хачанов 6, Димитров 4 та эйс зарбасини амалга оширган. Брейклар бўйича ҳам мутлақ устунлик рус теннисчиси томонида бўлди - 4 га 0! 

Хачанов фаолиятида бешинчи, бу йилги мавсумда эса илк бор "Мастерс" турнирининг ярим финалига чиқди. У душанба куни эълон қилинадиган ATP рейтингида яна Топ-20`га қайтади. Энди у Rolex Paris Masters 1/2 финалида франциялик Уго Умберга қарши кортга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг