UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 ноя 09:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

PFL лигаси расман Bellator промоушенини сотиб олди

Теглар :  PFLBellatorMMA
Саудия Арабистони сармоядорлари томонидан молиялаштириладиган PFL лигаси Bellator ташкилотини сотиб олди.

Бу ҳақда Financial Times нашрига берган интервьюсида PFL асосчиси Донн Дэвис хабар берди. Дэвиснинг сўзларига қараганда, Bellator промоушенининг шу пайтгача эгаси бўлиб келган Paramount Global компанияси ҳам ташкилотда кичик улушга эга бўлиб қолади. Bellator жангчилари бир вақтнинг ўзида PFL октагонида, ўз ўрнида PFL аралаш яккакураш усталари Bellator`да жанг қилишлари мумкин бўлади. 

Бундан ташқари, 2024 йилда PFL ва Bellator ҳамкорликда турнир ўтказади. Унда икки промоушен чемпионлари ўзаро октагонда тўқнаш келади. PFL раҳбарлари UFC промоушенини индустрияда якка ҳокимлик мақомидан олиб ташлаш истагида эканликларини яширишмаяти. 

"Бизнинг бу юришимиз ММА ландшафтини тўлалигича ўзгартиради. ММА оламидаги иккита иккинчи рақамлилар бирлашди. Бу катта куч. PFL ва Bellator қўшма ростеридаги 30 фоиз жангчилар Fight Matrix версияси бўйича жаҳоннинг Топ-25 жангчилари қаторига киради", - деди Дэвис.

Bellator MMA расмийлари ҳам ушбу савдонинг расман амалга ошганини тасдиқлашди. 

"Биз PFL оиласи билан бирлашдик", - дейилади ташкилотнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида.

Шанба оқшомида Bellator MMA лигаси Чикагода Bellator 301 турнирини ўтказди. Айни пайтда ташкилотнинг расмий тақвимида режалаштирилган ҳеч қандай турнир йўқ. PFL лигаси эса 24 ноябрь куни мавсумнинг финал турнирини ўтказади. Унда 2023 йилги мавсум чемпионлари аниқланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг