UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 окт 08:26
Янгиликлар

От Спорти

Поло бўйича мамлакат биринчилигида кучлилар аниқланди

Тошкентдаги “Universal Horses Stables” от спорти мажмуасида поло бўйича мамлакат чемпионати ўтказилди.

Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 8 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борди. Қизғин баҳслар якунида пойтахт жамоаси олтин медални қўлга киритди. Иккинчи ўрин Жиззах вилоятига насиб этган бўлса, Тошкент вилояти жамоаси кучли учликни якунлаб берди. 

Мусобақа давомида ҳар бир ўйин қизиқарли курашларга бой ўтди. Гарчи шоҳсупага кўтарила олмаган бўлса ҳам, Самарқанд, Қашқадарё, Наманган, Сирдарё ва Хоразм вилоятидан ташриф буюрган полочилар ўзларининг ғалабага бўлган иштиёқи билан ажралиб туришди. 

Ўзбекистон поло федерацияси нисбатан ёш. Дастлабки йиллар мамлакат чемпионатида 3-4 та жамоа қатнашган бўлса, бугунга келиб иштирокчилар географияси кенгайди. Бир сўз билан айтганда, поло бўйича Ўзбекистон чемпионати спортчиларнинг ўз қобилиятларини кўрсатиш учун айни муддао бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг