UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 окт 11:23
Янгиликлар

От Спорти

Поло бўйича минтақавий босқич ғолиблари аниқланди

Теглар :  ПолоНавоий
Навоий вилояти Миллий гвардия ва спорт бошқармалари ҳамда Ўзбекистон поло федерацияси ташаббуси билан от спортининг поло тури бўйича республика мусобақасининг минтақавий босқичи ўтказилди.

Мамлакатимизда от спорти турларини янада ривожлантириш, янги авлод чавандозларини тайёрлаш ва тарбиялаш, ёшлар ўртасида от спортини тарғиб қилиш ҳамда оммалаштириш борасида кенг кўламдаги ишлар олиб борилмоқда.  

Бунда давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 11 мартдаги “Йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори дастуриламал вазифасини бажармоқда. 

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида ҳар бир ҳудудда Чавандозлар мактаби ташкил этилиб, от спортининг бешкураш ва поло спорт турини ривожлантирган ҳолда турли мусобақалар ташкил этилмоқда.  

Мусобақада Навоий, Самарқанд ва Бухоро вилоятининг Чавандозлар мактабидан чавандозлар иштирок этиб, ўзаро беллашди. Беллашувларда қуйидаги ҳисоблар қайд этилди: Самарқанд - Бухоро 1-0, Навоий - Самарқанд 5-0, Навоий - Бухоро 5-1.  

Якунда 1-ўринни Навоий, 2-ўринни Самарқанд ва 3-ўринни Бухоро вилояти Чавандозлар мактаби жамоаси қўлга киритди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг