UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 ноя 13:07
Янгиликлар

Дзюдо

Пойтахт вилояти дзюдочилари Ўзбекистон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

Фарғона шаҳридаги "Само" спорт мажмуаси мезбонлик қилган дзюдо бўйича 2009-2010 йилларда туғилган кичик ёшдаги ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати қолган ҳудудлар дзюдосининг ҳам ўсиб бораётганини кўрсатди.

Буни якуний натижалар ҳам исботлайди. Ўн тўрт ҳудудий терма жамаолардан ўн учтаси камида битта бронза медалини қўлга киритди. Бу умумий иштирокчилар кўрсаткичида 93 фоизни ташкил этди. Барча ўн тўрт жамоанинг кучли бешликдан жой олиши бўйича юз фоизлик натида қайд этилди. 

Катталар ўртасидаги бўлажак Ўзбекистон чемпионати мезбонлари ҳисобланган Жиззах вилояти дзюдочилари 2 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритишди. Бу жуда ҳам яхши натижа. 

Уч кунлик беллашувлар якунига кўра умумжамоа ҳисобида Тошкен вилояти терма жамоаси 4 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медали билан биринчи ўринни эгаллади. Хоразм вилояти 3 та олтин, 7 та кумуш, 7 та бронза медали билан иккинчи ўринни банд этди. Хоразмлик дзюдочилар мусобақада энг кўп медаль қўлга киритишди - 17 та! 

Кучли учликка Бухоро вилояти жамоаси 3 та олтин, 6 та бронза медали билан якун ясаб берди. Тошкент шаҳри, Самарқанд, Жиззах ва мезбон Фарғона вилояти терма жамоалари сафида икки нафардан Ўзбекистон чемпиони бўлди. Сурхондарё ва Наманган жамоалари таркибида бир нафардан чемпион бор. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг