UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 апр 17:04
Янгиликлар

От Спорти

Пойтахтимизда йигирма икки мамлакатдан ташриф буюрган конкур усталари беллашмоқда

Тошкентда от спортининг конкур йўналиши бўйича Евросиё лигаси Миллатлар кубогининг иккинчи босқич беллашувларига старт берилди.

120 ва 140 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш бўйича тезкорликка асосланган дастурлар мусобақани очиб берди.

Бугунги беллашувларнинг энг катта дастурида “Quintus HB” тулпорида иштирок этган маҳоратли чавандозимиз Нуржан Туякбаев ғалаба қозонди. Жаҳон кубогининг финал босқичи иштирокчиси унда 78,7 сония қайд этди. Иккинчи ўрин “Champions League” тулпорида ҳаракат қилган Хуршидбек Алимжоновга насиб этган бўлса, қирғизистонлик Ринат Галимов “Turon” оти билан кучли учликдан жой олди.

Қайд этиш жоиз, мазкур мусобақада Евросиё лигасига кирувчи 11 мамлакатдан ташқари Қатар, Франция, Нидерландия, Туркия, Литва, Швейцария каби жами 22 давлатдан ташриф буюрган чавандозлар иштирок этишмоқда. Эртага бўлиб ўтадиган баҳсларда мусобақа тарихида илк бор жамоавий йўналишда ҳам ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг