UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 ноя 09:16
Янгиликлар

Шахмат

Prezident Cup. Синдаров муҳим учрашувда ютқазди, икки Нодир, Ортиқ ва Саидакбарда ғалаба! (Барча маълумотлар)

Бугун пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академияси мезбонлигида ўтаётган нуфузли халқаро мусобақа ўз якунига етади.

Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Prezident Cup мусобақаси бош соврини учун баҳс олиб боришяпти. Бироздан сўнг, аниқроғи соат 10:00да турнирнинг сўнгги 9-тур учрашувлари бошланади. Тушдан кейин ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. 

Мусобақанинг кучлилар жам бўлган А гуруҳида сўнгги тур олдидан Ниҳал Сарин 7 очко билан якка пешқадамликни қўлга олди. Ҳиндистонлик гроссмейстер 8-турда ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаровни мағлуб этишни уддалади. Ушбу муҳим ғалаба унга чемпионликни тақдим этишга яқин турибди. Бунинг учун у бугун сўнгги 9-турда Нодирбек Абдусатторовга ютқазмаслиги керак бўлади. 

Турнирда биринчи рақам остида таснифланган Абдусатторов 8-турда хитойлик Ху Мингуидан устун келди ва очколарини 6 тага етказиб, турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди. Агар бугун Нодирбек Ниҳални мағлубиятга учрата олса, қўшимча кўрсаткичларга кўра чемпион бўлиши мумкин экан. Фақат бунда Ортиқ Ниғматов, Нилаш Саҳа, Жавоҳир Синдаров иштирокидаги партиялар натижасига ҳам қаралади. 

Тўққизинчи тур олдидан Ортиқ Ниғматов, Нилаш Саҳа, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Абдусатторов, Парҳам Мақсудлу, Шамсиддин Воҳидов ва Саидакбар Сайдалиев 6 очкодан жамғаришган. Нодирбек Якуббоев 5,5 очко билан 9-поғонадан жой олган. 

Шамсиддин Воҳидов кеча 8-турда ҳинд шахматчиси Нилаш Саҳа билан муросага келди. Сайдалиев ҳиндистонлик гроссмейстер Пураник Абҳиманюни, Ортиқ Ниғматов яна бир ҳинд гроссмейстери Санкалп Гуптани мағлуб этишни уддалади. Нодирбек Якуббоев ҳам ҳиндистонлик гроссмейстер Прранит Вуппаладан устун келди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг