UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 ноя 08:04
Янгиликлар

Шахмат

Prezident Cup. Синдаров яна пешқадам, дербида Шамсиддин мағлубиятли вазиятни ғалабага айлантирди, Абдусатторов эса...

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академияси мезбонлигида ўтаётган нуфузли халқаро мусобақанинг 7-тури ортда қолди.

Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Prezident Cup мусобақаси бош соврини учун баҳс олиб боришяпти. Кеча 7-турнинг биринчи доскасида биринчи рақамли шахматчи Нодирбек Абдусатторов (2777) қора доналарда ҳиндистонлик Пураник Абҳиманю (2682) билан муросага келди. Нодирбек 5 очко билан ҳамон 6-ўринни эгаллаб турибди. Аммо чемпионлик учун имкониятлари пасайиб кетди. 

Мусобақада 7-тур олдидан қўшимча кўрсаткичларга кўра яна 1-ўринга кўтарилиб олган Ортиқ Ниғматов (IM, 2447) қора доналарда ҳиндистонлик гроссмейстер Ниҳал Сарин (2676)га ютқазиб қўйди ва турнир жадвалида 5-поғонага пастлади. Сарин ҳисобидаги очколар 6 тага етди ва у қўшимча коэфицентларга кўра 2-ўринга кўтарилиб олди. 

Бу турда ҳам ҳамюртларимиз иштирокидаги дербига гувоҳ бўлдик. Сўнгги турларни яхши ўтказаётган Шамсиддин Воҳидов (2681) Нодирбек Якуббоев (2668)га қарши муросасиз баҳсда мағлубиятни ғалабага айлантиришга муваффақ бўлди. Бу уларнинг ўзаро ўтказган 32-учрашуви бўлди. Қизиғи, иккала гроссмейстеримиз ҳам кечаги учрашувга қадар 10 тадан ғалабага эришганди. Шамсиддин кечаги ғалабаси эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Улар ўртасидаги 11 та партияда кучлар тенг келган.    

Бир тур олдин Нодирбек Абдусатторов билан дуранг ўйнаган Жавоҳир Синдаров (2682) 7-турда ҳиндистонлик Санкалп Гупта (2539) устидан муҳим ғалабага эришиб, турнир жадвалида 6 очко билан қўшимча кўрсаткичлар эвазига 1-ўринга кўтарилиб олди. Турнирда иккинчи рақам остида таснифланган эронлик таниқли шахматчи Парҳам Мақсудлу оқ доналарда ҳинд шахматчиси Нилаш Саҳа (2458) билан дуранг қайд этди. Парҳам ҳисобида 5, Нилашда эса 5,5 очко бор.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг