UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 ноя 13:28
Янгиликлар

Шахмат

Prezident Kubogi. Бироздан сўнг Нодирбек Абдусатторов дербида пешқадамга қарши партияни бошлайди

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академияси мезбонлигида ўтаётган нуфузли халқаро мусобақада бугун 5-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Prezident Kubogi мусобақаси бош соврини учун баҳс олиб боришяпти. А гуруҳида қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамлик қилаётган Ортиқ Ниғматов (2447) соат 14:00да бошланадиган 5-турда биринчи рақамли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов (2777)га қарши оқ доналарда ўйнайди. Иккала шахматчимиз ҳам 3,5 тадан очкога эга бўлиб турибди.  

Яна иккита жуфтликда 3,5 очкодан жамғарган шахматчилар ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишади. Гроссмейтеримиз Жавоҳир Синдаров (2682) FIDE байроғи остида ҳаракат қилаётган россиялик Иван Землянский (2543)га қарши баҳс олиб боради. Кеча Нодирбек Абдусатторовдан очко тортиб олган Мурали Картекян (Ҳиндистон, 2625) ватандоши Ниҳал Сарин (2676) билан ҳисоб-китоб қилади. 

Уч очкога эга гроссмейстеримиз Муҳиддин Мадаминов (2501) иккинчи рақамли иштирокчи (Эрон, 2712)га қарши оқ доналарда ўйнайди. Шамсиддин Воҳидов (2681) 5-турда россиялик Алексей Александров (2425) билан тўқнаш келади. Нодирбек Якуббоев (2668) эса ўз сингари 3 очко тўплаган қозоғистонлик Аристанбек Уразаев билан учрашади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг