UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 ноя 13:08
Янгиликлар

Шахмат

Prezident Kubogi. Бугун ҳам икки гроссмейстеримиз ўртасидаги дербига гувоҳ бўламиз, Абдусатторов эса ҳинд шахматчисига қарши!

Бироздан сўнг пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академияси мезбонлигида ўтаётган нуфузли халқаро мусобақанинг 7-турига старт берилади.

Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Prezident Kubogi мусобақаси бош соврини учун баҳс олиб боришяпти. Бугун 7-турнинг биринчи доскасида биринчи рақамли шахматчи Нодирбек Абдусатторов (2777) қора доналарда ҳиндистонлик Пураник Абҳиманю (2682)га қарши ўйнайди. Бугунги учрашув олдидан Нодирбек 4,5 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. Шунча очкога эга Пураник қўшимча кўрсаткичларга кўра 9-поғонадан жой олган. 

Мусобақада қўшимча кўрсаткичларга кўра яна 1-ўринга кўтарилиб олган Ортиқ Ниғматов (IM, 2447) қора доналарда ҳиндистонлик гроссмейстер Ниҳал Сарин (2676) билан ҳисоб-китоб қилади. Сарин ҳисобида ҳам 5 очко бўлиб, у қўшимча коэфицентларга кўра 4-ўринга жойлашган.  

Бу турда ҳам ҳамюртларимиз иштирокидаги дербига гувоҳ бўламиз. Сўнгги турларни яхши ўтказаётган Шамсиддин Воҳидов (2681) ва Нодирбек Якуббоев (2668) бир-бирларига қарши баҳс олиб боришади. Бу уларнинг ўзаро ўтказадиган 32-учрашуви бўлади. Қизиғи, иккала гроссмейстеримиз ҳам 10 тадан ғалабага эришган. Ўн битта партияда кучлар тенг келган.    

Кеча Нодирбек Абдусатторов билан дуранг ўйнаган Жавоҳир Синдаров (2682) бугун 7-турда ҳиндистонлик Санкалп Гупта (2539)га қарши дона суради. Турнирда иккинчи рақам остида таснифланган эронлик таниқли шахмат Парҳам Мақсудлу яна бир ҳинд шахматчиси Саҳа Нилаш (2458)ни синовдан ўтказади. Парҳам ҳисобида 4,5, Нилашда эса 5 очко бор.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг