UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 ноя 07:01
Янгиликлар

Шахмат

Prezident Kubogi. Марказий партиядаги дурангдан кейин пешқадам ўзгарди

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академияси мезбонлигида ўтаётган нуфузли халқаро мусобақада 5-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Prezident Kubogi мусобақаси бош соврини учун баҳс олиб боришяпти. А гуруҳида қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамлик қилиб келган Ортиқ Ниғматов (2447) 5-турда нафақат Ўзбекистоннинг, балки турнирнинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов (2777)га қарши оқ доналарда ўйнади ва якунда дурангга имзо чекди. 

Бу икки шахматчимиз очколарини 4 тага етказиб олишди ва ҳамон мағлубиятсиз одимлашяпти. Пешқадамларнинг очко йўқотишидан Жавоҳир Синдаров (2682) унумли фойдаланиб қолди. Гроссмейстеримиз FIDE байроғи остида ҳаракат қилаётган россиялик Иван Землянский (2543)ни мағлубиятга учратиб, 4,5 очко билан турнир жадвалида якка карвонбоши бўлиб олди. 

Тўртинчи турда Нодирбек Абдусатторовдан очко тортиб олган Мурали Картекян (Ҳиндистон, 2625) бу сафар ватандоши Ниҳал Сарин (2676) билан дуранг ўйнади. Яна бир гроссмейстеримиз Муҳиддин Мадаминов (2501) иккинчи рақамли иштирокчи Парҳам Мақсудлу (Эрон, 2712)дан очко тортиб олди. Уларнинг партияси дуранг билан якунланди. Шамсиддин Воҳидов (2681) 5-турда россиялик Алексей Александров (2425)дан устун келди ва совринли ўринлар учун курашга қўшилди. Нодирбек Якуббоев (2668) эса ўз сингари 3 очко тўплаган қозоғистонлик Аристанбек Уразаев (2480) билан муросага келди. 

Олтинчи тур олдидан Жавоҳир Синдаров 4,5 очко билан якка пешқадам бўлиб олди. Саккиз шахматчи - Ортиқ Ниғматов, Мурали Картикян, Саҳа Нилаш, Ниҳал Сарин, Нодирбек Абдусатторов, Санкалп Гупта, Виталий Бернардский ва Сапармират Атабаев 4 очкодан жамғаришган. Абдусатторов қўшимча кўрсаткичларга кўра 6-поғонадан жой олган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг