UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 ноя 11:41
Янгиликлар

Шахмат

Prezident Kubogi. Нодирбек Абдусатторов дербида ғалаба қозонди. Жавоҳир Синдаровда ҳам 100 фоизлик натижа!

Шу кунларда пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида нуфузли Prezident Kubogi мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Prezident Kubogi мусобақаси бош соврини учун баҳс олиб боришяпти. Кеча турнирда 3-тур учрашувлари ўтказилди. 

Кучлилар жам бўлган А гуруҳининг биринчи доскасида Нодирбек Абдусатторов (2777) қора доналарда яна бир истеъдодли гроссмейстеримиз Муҳиддин Мадаминов (2501)га қарши баҳс олиб борди. Ҳар икки шахматчимиз ҳам дастлабки икки турда ғалабага эришган эди. Ўзаро учрашувда тажриба ва маҳорат ўз сўзини айтди. Абдусатторов кетма-кет учинчи ғалабасини тантана қилди. 

Икки ғалабага эга яна бир гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдаров (2682) оқ доналарда FIDE байроғи остида қатнашаётган Михаил Никитенко (2490) билан ҳисоб-китоб қилди ва у ҳам қаторасига учинчи ғалабасини қўлга киритди. Иккинчи рақамли шахматчи Парҳам Мақсудлу (Эрон, 2712)ни мағлуб эта олган ёш шахматчимиз Ортиқ Ниғматов (2419) эса 3-турда ҳиндистонлик Пранеш (2580)дан ҳам устун келди. 

Бу турда етакчи гроссмейстерларимиздан Шамсиддин Воҳидов ва Нодирбек Якуббоев очко йўқотди. Шамсиддин оқ доналарда яна бир шахматчимиз Улуғбек Тиллаев билан дуранг ўйнади. Якуббоев эса қора доналарда ҳиндистонлик Чандра Прасад Дулипалла билан муросага келди.

Ниғматов, Абдусатторов ва Синдаровдан ташқари ҳиндистонликлар Мурали Картикян ва Санкалп Гупта ҳам 100 фоизлик кўрсаткич билан пешқадамлар сафида бормоқда. Қўшимча кўрсаткичларга кўра Ортиқ Ниғматов турнир жадвалида карвонбошилик қилмоқда. Абдусатторов иккинчи, Синдаров эса учинчи ўринни банд этган.

Ҳамюртимиз Улуғбек Тиллаев 2,5 очко билан 6-поғонадан жой олган. Икки ярим очко тўплаган шахматчиларимиздан яна бири Муҳаммадзоҳид Суяров 11-ўринда бормоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг