UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 ноя 09:58
Янгиликлар

Шахмат

Prezident Kubogi. Нодирбек илк бор очко йўқотди, Синдаров дербида пешқадам билан дуранг ўйнади

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академияси мезбонлигида ўтаётган нуфузли халқаро мусобақада 4-тур учрашувлари ортда қолди.

Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Prezident Kubogi мусобақаси бош соврини учун баҳс олиб боришяпти. А гуруҳида қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамлик қилаётган Ортиқ Ниғматов (2447) бу турда гроссмейтеримиз Жавоҳир Синдаров (2682) билан дуранг ўйнади. Ҳар икки шахматчимиз ҳисобидаги очколар 3,5 тага етди. 

Тўртинчи турга қадар иккинчи ўриндан жой олган турнирнинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов (2777) кетма-кет учта ғалабадан кейин очко йўқотди. У ўзи сингари юз фоизлик натижа қайд этиб келган ҳиндистонлик Мурали Картикян (2625) билан муросага келди. Нодирбекда ғалаба учун яхшигина имконият юзага келганди, афсуски у кичик хато сабаб бундан фойдалана олмади. 

Гроссмейстеримиз Шамсиддин Воҳидов (2681) 4-турда қора доналарда россиялик Артем Усков (2430) билан дуранг қайд этди. Нодирбек Якуббоев (2668) оқ доналарда қирғизистонлик Элдияр Орозбаевни мағлубиятга учратди ва очколарини 3 тага етказиб олди. 

Бугун ўтказиладиган 5-тур олдидан турнир жадвалида Ортиқ Ниғматов 3,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра карвонбошиликни ўзида сақлаб қолди. Нодирбек Абдусатторовдан очко тортиб олган Мурали Картикян иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Нодирбекнинг ўзи учинчи ўринга тушди. Ҳиндистонлик Ниҳал Сарин, шунингдек, Жавоҳир Синдаров россиялик Иван Землянский ҳисобида ҳам 3,5 очкодан бор. 

Ўн олти нафар иштирокчи 3 очкодан жамғарган. Улар орасида ҳамюртларимиздан Улуғбек Тиллаев, Муҳиддин Мадаминов ва Нодирбек Якуббов ҳам бор. Турнирнинг иккинчи рақамли иштирокчиси эронлик таниқли гроссмейстер Парҳам Мақсудлу 3 очко билан 14-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг