UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 ноя 11:27
Янгиликлар

Шахмат

Prezident Kubogi. Нодирбекда яна ғалаба, Ниғматов шов-шувли тарзда Парҳам Мақсудлуни ютди

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида нуфузли халқаро мусобақа давом этмоқда.

Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Prezident Kubogi мусобақаси бош соврини учун баҳс олиб боришяпти. Иштирокчилар FIDE рейтингидаги ўринларига қараб А ва В гуруҳларида дона суришмоқда.  

Кучлилар жам бўлган А гуруҳи баҳсларида юртимиз шарафини Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Шамсиддин Воҳидов, Нодирбек Якуббоев сингари таниқли гроссмейстерларимиз ҳимоя қилишмоқда. Абдусатторов (2777) халқаро турнирнинг биринчи рақамли иштирокчиси сифатида сараланган. 

Нодирбек 2-турда оқ доналарда ҳиндистонлик Саҳиб Сингҳ (2438)ни мағлубиятга учратди. Иккинчи рақамли шахматчи Парҳам Мақсудлу (Эрон, 2712) эса кутилмаганда қора доналарда ёш шахматчимиз Ортиқ Ниғматов (2419)га имкониятни бой бериб қўйди. Бу ғалабаси билан Ниғматов яхшигина шов-шув кўтаришга муваффақ бўлди. 

Нодирбек Якуббоев (2668) оқ доналарда қора доналарда ҳаракат қилганига қарамай, хитойлик Минг Хуи Ху (2405)ни юта олмади. Учрашувда дуранг натижа қайд этилди. Жавоҳир Синдаров (2682) яна бир хитойлик шахматчи Чу Вей Чао (2419)ни таслим этди. Бу унинг иккинчи ғалабаси бўлди. Шамсиддин Воҳидов (2681) қозоғистонлик Меруерт Камалиденова (2378)дан устун келди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг