UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 ноя 20:14
Янгиликлар

Шахмат

Prezident Kubogi. "Ўзбек классико"сида қандай натижа қайд этилди? (Барча натижалар+турнир жадвали)

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академияси мезбонлигида ўтаётган нуфузли халқаро мусобақада 6-тур ортда қолди.

Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Prezident Kubogi мусобақаси бош соврини учун баҳс олиб боришяпти. Бугун 6-турнинг марказий учрашуви 5-турдан сўнг пешқадамликни қўлга олган Жавоҳир Синдаров ҳамда мусобақанинг биринчи тартиб рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов ўртасида ўтказилди. Муросасиз кечган баҳсда томонлар муросага келишди ва ўз ҳисобларига ярим очкодан ёзиб қўйишди.  

Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ўзаро 27 маротаба тўқнаш келишди. Шундан 9 тасида Нодирбек, 7 тасида Жавоҳирнинг қўли баланд келган. Бугунгиси билан қўшиб ҳисобласак, 11 та партияда дуранг натижа қайд этилган. 

Мусобақани кўтаринки руҳда ўтказаётган Ортиқ Ниғматов (2447) пешқадамнинг очко йўқотишидан унумли фойдаланиб қолди. У қора доналарда ўйнашига қарамай, эронлик гроссмейстер Амин Табатайи (2686)ни мағлубиятга учратди. Амин турнирда бешинчи рақам остида сараланган эди. Ниғматов 5-турда Нодирбек Абдусатторов (2777) билан дурангга имзо чекканди. 

Яна бир ўзбек дербисида Муҳиддин Мадаминов (2501) ва Шамсиддин Воҳидов (2681) ўзаро ҳисоб-китоб қилишди. Гроссмейстерларимиз учрашувида рейтинги юқорироқ бўлган Шамсиддин ғалаба қозониб, очколарини 4,5 тага етказиб олди. Бугун Нодирбек Якуббоев (2668) ҳам муҳим ғалабани қўлга киритди. Шахматчимиз россиялик гроссмейстер Михаил Никитенко (2490)дан устун келди. Иккинчи рақамли шахматчи Парҳам Мақсудлу (Эрон, 2712) ҳам бугун ғалабага эришди. У россиялик Иван Землянскийни таслим этди.    

Олтинчи турдан сўнг яна пешқадам ўзгарди. Ортиқ Ниғматов 5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 1-ўринга кўтарилиб олди. Саҳа Нилаш (Ҳиндистон, 2458), Жавоҳир Синдаров, Ниҳал Сарин (Ҳиндистон, 2676) ва Санкалп Гупта (Ҳиндистон, 2539) ҳисобида ҳам 5 очкодан бор. Нодирбек Абдусатторов 4,5 очко билан 6-ўриндан жой олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг