UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 ноя 14:08
Янгиликлар

Шахмат

Prezident Kubogi. Шахматда "ўзбек классико"си бошланди. Синдаров Абдусатторовга қарши!

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академияси мезбонлигида ўтаётган нуфузли халқаро мусобақада 6-тур учрашувлари старт олди.

Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Prezident Kubogi мусобақаси бош соврини учун баҳс олиб боришяпти. Бироз аввал турнирнинг 6-тур учрашувлари бошланди. 

Турнинг марказий партияси биринчи доскада 5-турдан сўнг пешқадамликни қўлга олган Жавоҳир Синдаров ҳамда мусобақанинг биринчи тартиб рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов ўртасида ўтказиляпти. Икки шахматчини ярим очко ажратиб турибди. Абдусатторов кетма-кет икки дурангдан кейин қўшимча кўрсаткичларга кўра 6-ўринга тушиб кетди. 

Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ўзаро 26 маротаба тўқнаш келишган экан. Шундан 9 тасида Нодирбек, 7 тасида Жавоҳирнинг қўли баланд келган. Ўнта партияда дуранг натижа қайд этилган. Бугун 27-учрашув ўтказиляпти. Ўзига хос "ўзбек классико"си!  

Мусобақани кўтаринки руҳда ўтказаётган Ортиқ Ниғматов (2447) айни дақиқаларда эронлик гроссмейстер Амин Табатайи билан оқ доналарда ўйнаяпти. У кеча 5-турда Нодирбек Абдусатторов (2777) билан баҳсда дурангга имзо чекканди. Яна бир ўзбек дербисида Муҳиддин Мадаминов ва Шамсиддин Воҳидов ўзаро ҳисоб-китоб қилишяпти.  

Бешинчи турдан сўнг Жавоҳир Синдаров 4,5 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. Саккиз шахматчи - Ортиқ Ниғматов, Мурали Картикян, Саҳа Нилаш, Ниҳал Сарин, Нодирбек Абдусатторов, Санкалп Гупта, Виталий Бернардский ва Сапармират Атабаев 4 очкодан жамғаришган. Абдусатторов қўшимча кўрсаткичларга кўра 6-поғонадан жой олган.

"Prezident Kubogi". 6-турнинг марказий партиялари:

Нодирбек Абдусатторов (GM, 2777) – Жавоҳир Синдаров (GM, 2682)  

Ортиқ Ниғматов (IM, 2447) – Амин Табатабаэи (GM, 2688)  

Муҳиддин Мадаминов (IM, 2501) – Шамсиддин Воҳидов (GM, 2681)  

Сапармират Атабаев (IM, 2520) – Ниҳал Сарин (GM, 2676)

Санкалп Гупта (GM, 2539) – Мурали Картикеян (GM, 2625)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг