UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 дек 12:18
Янгиликлар

Шахмат

Президент Кубогининг 2-тур барча партиялари бир хил натижа билан якунланди

Тошкентда мукофот жамғармаси 80 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли Президент кубоги давом этмоқда.

Мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан келган гроссмейстерлар бош соврин учун баҳс олиб боришяпти. Ҳиндистонлик Ниҳал Сарин (2701) турнирда биринчи рақам остида сараланган бўлиб, у 1-турда германиялик Фредерик Свэнни мағлубиятга учратганди.

Мусобақада бешинчи рақам остида сараланган ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов (2641) ҳам ўз иштирокини ғалаба билан бошлаб олганди. Гроссмейстеримиз франциялик Максим Лагарде (2608 )ни оқ доналарда таслим этган эди. 

Яна бир ёш гроссмейстеримиз Муҳиддин Мадаминов (2552) ҳам илк турда зафар қучганди. У блиц бўйича уч карра жаҳон чемпиони, турнирнинг учинчи сараланган шахматчиси, россиялик Александр Гришукдан устун келганди. Гроссмейстеримиз Абдималик Абдисалимов (2561) эса иккинчи сараланган иштирокчи, арманистонлик Шант Саргсян (2665)га имкониятни бой берган эди. 

Президент Кубогининг 2-тур барча учрашувлари дуранг натижа билан якунланди. Шамсиддин Воҳидов қора доналарда украиналик гроссмейстер Юрий Кузубов, Муҳиддин Мадаминов қора доналарда Шант Саргсян, Абдималик Абдисалимов эса оқ доналарда Фредерик Свэн билан муросага келди. 

Учинчи тур олдидан турнир жадвалида Шант Саргсян, Муҳиддин Мадаминов, Шамсиддин Воҳидов, Ниҳал Сарин ва эронлик Данешвар Бардия 1,5 очкодан жамғариб, пешқадамлик қилишяпти. Қолган барча иштирокчилар ҳисобида 0,5 очкодан бор. 

Бугун 3-турда ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз. Муҳиддин Мадаминов оқ доналарда Абдималик Абдисалимовга қарши дона суради. Шамсиддин Воҳидов эса блиц бўйича уч карра жаҳон чемпиони Александр Гришук билан ўйнайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг