UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 июл 14:44
Янгиликлар

Тадбирлар

Президент Спорт вазирини қабул қилди. Унда бир қатор янгиликлар эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 1 июль куни Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Маълумки, 2024 йилда Парижда ўтган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида юртимиз спортчилари муваффақиятли иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида ҳар икки йўналишда 13-ўринни эгаллаган эди. Жорий йил 13 февралда бўлган видеоселектор йиғилишида юртимизда олимпия ҳаракатини янада ривожлантириш, келгусидаги мусобақаларга пухта ҳозирлик кўриш вазифаси қўйилганди. Шунга мувофиқ, 2028 йилда АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўладиган XXXIV ёзги Олимпия ва XVIII Паралимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қарор билан 10 та устувор вазифа белгиланмоқда. Булар – спорт турларини устувор, истиқболли ва ривожланаётган тоифаларга ажратган ҳолда кучайтириш, натижадор спорт турлари географиясини кенгайтириш, иқтидорли ёшларни қуйи бўғиндан бошлаб шаффоф усулда саралаб олиш, хорижий мамлакатлар тажрибасига асосланган миллий методика яратиш, терма жамоалар учун аниқ мақсад ва натижадорликка йўналтирилган ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, уларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, халқаро спорт ташкилотлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш кабилардир.

Шунингдек, Ўзбекистон спортчиларини 2028 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёрлаш дастури ва мақсадли кўрсаткичлар белгиланмоқда.

Бу соҳадаги ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида Миллий олимпия қўмитасининг 14 та ҳудудий бўлими ташкил этилди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Олимпия ҳаракатини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус вакили бўлади. Ҳар бир ҳудудга Спорт вазирлиги ва Олимпия қўмитасидан масъуллар бириктирилади.

Асосий мақсад фақат битта Олимпиада эмас, доимий ва мустаҳкам замин яратишдир. Иқтидорли спортчиларни энг қуйи бўғиндан бошлаб саралаш ва профессионал этиб тайёрлаш учун уч босқичли “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаси йўлга қўйилади. Унинг финал босқичи ҳар йили Олимпия шаҳарчасида “Президент Олимпиадаси” сифатида ўтказилади. Ғолиб ва совриндор спортчилар Олимпия марказларига жалб этилиб, профессионал тайёрланади.

Республика олимпия ва паралимпия марказининг фаолияти миллий терма жамоалар захирасини яратишга қаратилади. Унинг таъминоти 2026 йилдан бошлаб республика бюджетига ўтказилади. Марказ 8-11-синфлар учун мактаб, 1-2-курслар учун коллеж сифатида фаолият кўрсатади ҳамда қабул квотаси оширилади. 1-2-курс ўқувчиларига Спорт вазирлиги стипендияси берилади. Ўқув-машғулотлар ўтказиб бориш учун Олимпия шаҳарчаси иншоотлари марказга беғараз асосда бириктирилади.

Шунингдек, атлетлар захирасини кенгайтириш мақсадида хусусий спорт клублари фаолияти такомиллаштирилиб, расмий мусобақалардаги иштироки таъминланади. Юқори натижа кўрсатган спортчилар миллий терма жамоаларга қабул қилиниши мумкин бўлади.

Спортчи ва мураббийлар учун кўплаб рағбатлар ҳам назарда тутилмоқда. Жумладан, нуфузли мусобақалар ғолиб ва совриндорлари олий ҳарбий таълим муассасаларига тўғридан-тўғри қабул қилинади. Маҳоратли спортчиларни бошланғич бўғинда етиштирган мураббийлар учун ҳам устаманинг муайян қисми тўлаб борилади.

Давлатимиз раҳбари спорт федерациялари фаолиятини самарали ташкил этиш, ҳудудларда соҳа инфратузилмасини яхшилаш, спортчи ва мураббийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг