UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 дек 12:36
Янгиликлар

Шахмат

Qatar Masters. Кучли гроссмейстерни мағлуб этган Абдусалимов 5-ўринга кўтарилди, Нодирбекларнинг бирида дуранг, иккинчисида ғалаба

Шу кунларда Қатар пойтахти Доҳа шаҳри шахмат бўйича нуфузли мусобақага мезбонлик қилмоқда.

Мукофот жамғармаси 94 200 АҚШ долларини ташкил қилувчи Qatar Masters турнирида жами 53 нафар ўзбекистонлик шахматчи А ва В гуруҳида баҳс олиб боряпти. Кучлилар жам бўлган Open турнирида 15 нафар шахматчимиз совринли ўринлар учун курашяпти. 

Турнирда иккинчи рақам остида таснифланган Нодирбек Абдусатторов (2777) кетма-кет учта ғалабадан кейин дуранг ўйнади. У 6-турда қора доналарда болгариялик гроссмейстер Аркадий Найдич (2636) билан муросага келди. Яна бир гроссмейстеримиз Нодирбек Якуббоев (2668) оқ доналарда FIDE байроғи остида қатнашаётган россиялик гроссмейстер Иван Землянский (2543)ни мағлубиятга учратди. Шамсиддин Воҳидов (2681) оқ доналарда италиялик Лоренцо Лодики (2564) билан дуранг ўйнади. 

Қувонарлиси, ёш гроссмейстеримиз Абдумалик Абдусалимов (2536) оқ доналарда арманистонлик гроссмейстер Гаик Мартиросян (2656)ни таслим этди. Абдумалик ўтган турда қора доналарда ўйнашига қарамай, Тошкентда ўтган "Президент Кубоги" турнири ғолиби Ниҳал Сарин (2676)дан очко тортиб олганди. Ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова (2354) ҳиндистонлик Адитя Дҳингра (2448) билан дуранг қайд этди. 

Олтинчи турда ёш гроссмейстеримиз Муҳиддин Мадаминов қора доналарда ҳаракат қилганига қарамай, таниқли ҳинд гроссмейстери Нараянан (2647)дан устун келди. Бу турда шахматчиларимиздан Муҳаммадзоҳид Суяров, Ортиқ Ниғматов, Ҳумоюн Бегмуратов ва Асроржон Омонов ғалабага эришди. Саидакбар Сайдалиев, Баҳром Бахриллаев ва Муҳаммадали Абдураҳмонов рақиблари билан дурангга имзо чекишди. Алмас Раҳматуллаев ва Нилуфар Якуббоева эса мағлубият аламини тотиб кўрди. Нилуфар барча олти учрашувда рақибларига ютқазгани эътиборга молик ҳолат. 

Еттинчи тур олдидан арманистонлик гроссмейстер Шант Саргсян 5,5 очко билан якка пешқадам бўлиб олди. Россиялик Андрей Есипенко 5 очко билан қўшимча коэфицентларга кўра иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Ҳиндистонлик Аржун Эргаиси ва БАА вакили Салем Салеҳ ҳисобида ҳам 5 очкодан бор. Ҳамюртимиз Абдумалик Абдусалимов 4,5 очко тўплаган 6 шахматчи орасида энг яхши натижа билан 5-ўринга кўтарилиб олди. Муҳиддин Мадаминов ва Нодирбек Якуббоев ҳисобида ҳам 4,5 очко бўилб, улар мос равишда 7 ва 9-ўринлардан жой олишган. Тўрт очкодан жамғарган Шамсиддин Воҳидов ва Нодирбек Абдусатторов мос равишда 16 ва 28-ўринни эгаллаб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг