UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 май 09:47
Янгиликлар

Дзюдо

Qazaqstan Barysy Grand Slam. Бугун ўрта вазнли дзюдочиларимиздан медаллар кутамиз

Қозоғистоннинг Остона шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирнинг иккинчи кунги беллашувлари бошланиш арафасида.

Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи нуфузли турнирда дунёнинг 44 давлатдан келган 358 нафар дзюдочи медаллар ҳамда жаҳон рейтинги учун бериладиган қимматли очколар учун баҳсларга киришишган. 

Бугун Qazaqstan Barysy Grand Slam турнирининг иккинчи куни ўрта вазн тоифаларида беллашувлар ташкил этилади. Эркаклар ўртасида -73, -81 кг, аёлларда эса -63 ва -70 кг вазнларда ғолиб ҳамда совриндорлар аниқланади. Бугун 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз. Саралаш баҳслари соат 10:30да бошланади.  

Эслатиб ўтамиз, кеча мусобақанинг биринчи куни -66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган тажрибали дзюдочимиз Муҳриддин Тиловов бронза медалини қўлга киритган эди. 


Дзюдочиларимизнинг илк даврадаги беллашувлари:

-63 кг: Севинч Исоқова — Скай Ноестер (ЖАР)

-70 кг: Ширинжон Йўлдошева — Ням-Эрдене Батсуури (Мўғулистон)


-73 кг: Асадбек Норбўтаев — Фабирицио Эспозито (Италия)/ Барух Шмаилов (Исроил)  

-73 кг: Муҳаммадяҳё  Муҳаммаджонов — Алберто Мартин Гайтеро (Испания)

-81 кг: Нодирбек Мавлонбердиев — Ли Жун Ҳван (Корея Республикаси) 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг