UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 сен 07:01
Янгиликлар

Теннис

Қозоқ теннисчиси Hangzhou Open чемпиони!

Финалгача дунёнинг 19-ракеткаси бўлиб келган Александр Бублик Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида якунига етган ATP 250 турнири бош совринини қўлга киритди.

Бу қозоғистонлик теннисчининг 2025 йилги мавсумдаги тўртинчи ATP соврини бўлди. Бублик ҳал қилувчи финал учрашувида ATP рейтингида 88-поғонада бораётган франциялик Валентен Ройени тай-брекларда мағлубиятга учратди - 7/6(4), 7/6(4). Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. 

Бир соату 52 дақиқа давом этган баҳсда Бублик 21, Ройе 8 та эйс зарбасини амалга оширган. Иккала теннисчи ҳам ўз геймларида зафар қучишди ва бунинг натижасида брейк қайд этилмади. 

Александр фаолиятида қўлга киритган ATP совринлари сони 8 тага етди. Уларнинг тенг ярмига бу йилги мавсумда эга чиқди. 2025 йилда у барча қопламали турнирларда чемпион бўлди. Бублик бунгача Галледа майса, Гштаад ва Китцбюэлда қум қопламали кортга зафар қучганди.

Hangzhou Open турниридаги муваффақиятли иштирок Бубликка 250 рейтинг очкоси ҳамда 154 980 доллар мукофот пули келтирди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг