UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 май 13:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рамазон Темиров иштирок этадиган UFC Абу-Даби турнирининг марказий жанги эълон қилинди

26 июль куни БААнинг Абу-Даби шаҳрида навбатдаги UFC Fight Night турнири ўтказилади.

Ташкилот матбуот хизмати ушбу турнирнинг асосий қарама-қаршилигини эълон қилди.

Унга кўра, ўрта вазн тоифасидаги рейтингда бешинчи ўринни эгаллаб турган австралиялик спортчи Роберт Уиттакер мазкур мусобақада 13-поғонадаги Нидерландия вакили Ренье де Риддер билан тўқнаш келади.

34 яшар Уиттакер сўнгги жангини ўтган йилнинг октябрь ойида айнан Абу-Дабида ўтказган ва Хамзат Чимаевга мағлуб бўлганди. Унинг ҳисобида жами 26 та ғалаба ва 8 та мағлубият бор. Фаолияти давомида 22 та жанг ўтказиб, 20 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этган ONE FC собиқ чемпиони Ренье де Риддер эса 4 май тонгида Бо Никални муддатидан олдин енгганди.

Маълумот учун, UFC Абу-Даби турнирида ҳамюртимиз Рамазон Темиров қозоғистонлик Асу Алмабаевга қарши жанг қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг