UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 окт 07:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рамазон Темиров жанг қиладиган UFC Vegas 98 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди

Кеча тунда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида UFC Vegas 98 турнири олдидан вазн ўлчаш маросими ташкил этилди.

Оқшомнинг марказий жанги америкалик Брэндон Ройвал ҳамда Япония вакили Татсуро Таира ўртасида кечади.

Биз учун аҳамиятлиси, ҳамюртимиз Рамазон Темиров UFC'даги дебют жангини ўтказади. Унга прелим карддан ўрин олган жангда тажрибали Си Жей Вергара рақиблик қилади. Вергара тарозида 57,15 кг, Темиров эса 56,92 кг тош босди. 

Қизиғи, уч нафар жангчи белгиланган вазн меъёрини бажара олмади ва энди ўз гонорарларидан маълум қисмини ўз рақиблари ҳисоб рақамига ўтказиб беради. 

Хусусан, Жарэд Гуден яримўрта вазн лимитини бажара олмади ва рақиби фойдасига 20 фоиз гонораридан воз кечади. Ўрта вазн тоифаси вакили Жош Фремд 30 фоиз гонораридан маҳрум бўлади. Даниэль Аргуэта эса 20 фоиз гонорарини рақибига беради. 

Вазн ўлчаш маросими натижалари:

Асосий кард:

Марказий жанг, ўта енгил вазнда: Брэндон Ройвал (56,92 кг) vs Татсуро Таира (56,92 кг)

Ўрта вазнда: Брэд Таварес (83,91 кг) vs Юн Ёнг Парк (84,14 кг)

Ярим ўрта вазнда: Чиди Нжокуани (77,33 кг) vs Жарэд Гуден (78,24 кг)

Енгил вазнда: Грант Доусон (70,76 кг) vs Рафа Гарсия (70,08 кг)

Ярим ўрта вазнда: Дэниел Родригез (77,11 кг) vs Алекс Мороно (77,33 кг)

Ўрта вазнда: Абдул Разак Альхассан (84,36 кг) vs Жош Фремд (85,72 кг).

Прелим кард:

Ўта енгил вазнда: Си Жей Вергара (57,15 кг) vs РАМАЗОН ТЕМИРОВ (56,92 кг)

Ярим енгил вазнда: Жонатан Пирс (65,77 кг) vs Пэт Сабатини (65,77 кг)

Ярим ўрта вазнда: Темба Горимбо (77,33 кг) vs Нико Прайс (77,33 кг)

Оғир вазнда: Жуниор Тафа (109,31 кг) vs Шон Шараф (114,3 кг)

Аёллар минимал вазнида: Жулия Поластри (52,16 кг) vs Кори МакКенна (52,16 кг)

Энг енгил вазнда: Даниэль Аргуэта (62,82 кг) vs Коди Хэддон (61,23 кг)

Ўта енгил вазнда: Клэйтон Карпентер (56,92 кг) vs Лукас Роча (56,92 кг).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг