UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 янв 10:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рамазон Темиров UFC`даги иккинчи жанги учун АҚШга жўнаб кетди + ФОТО

Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Рамазон Темиров дунёнинг энг кучли ММА Лигасидаги иккинчи жангига бир ярим ой қолганда океан ортига йўл олди.

Аввал хабар берилганидек, ҳамюртимиз 1 март куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган UFC турнири доирасида америкалик Чарльз Жонсонга қарши октагонга чиқади. Рамазон бир ярим ой давомида тайёргарликни АҚШда ўтказади. 

"Ассалому алайкум азизлар. 1 март кунги жангимга тайёргарлик кўриш учун АҚШга жўнаб кетяпман. Ин Ша Аллоҳ, чиройли ғалаба билан қайтаман. Дуода бўлиб туринглар. Қўлимдан келганича ҳаракат қиламан. Ҳаммага раҳмат!", - дея сурат остида изоҳ ҳам қолдирган Темиров.

Маълумот учун, Чарльз Жонсон айни пайтда вазн рейтингида 12-ўринни эгаллаб турибди. У ММАда 17 ғалаба ва 8 мағлубият қайд этган. Ҳозирда 4 та ғалабали серия билан келмоқда. 33 ёшли Жонсон сўнгги жангини 2024 йилнинг 19 октябрь куни UFC Fight Night 245 турнири доирасида Су Мудаержига қарши ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонганди. Темиров эса 13 октябрь куни АҚШ вакили Си Жей Вергарани биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб, UFC'да муваффақиятли дебют қилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг