UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 дек 10:02
Янгиликлар

Шахмат

Рапид бўйича жаҳон чемпиони ўзгарди. Нодирбек "ваколат"ни топширди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида шахматнинг рапид йўналишида ўтказилган жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Уч кун давомида дунёнинг 178 нафар шахматчиси 13 турда ғолиблик йўлида кураш олиб борди. Якунда жаҳон тождори Магнус Карлсен 13 имкониятдан 10 очко жамғариб, рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионига айланди. Бундан аввалги жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов эса 8,5 очко билан Топ-10`ни якунлаб берди.


Рапид бўйича жаҳон чемпионати. Топ-10 

1. Магнус Карлсен (Норвегия) – 10

2. Винсент Каймер (Германия) – 9,5

3. Фабиано Каруана (АҚШ) – 9,5

4. Даниил Дубов (Россия) – 9

5. Аржун Эригайси (Ҳиндистон) – 9

6. Владимир Федосеев (Россия) – 9

7. Владислав Артемьев (Россия) – 9

8. Рихард Раппорт (Руминия) – 9

9. Нихал Сарин (Ҳиндистон) – 8,5

10. Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) – 8,5... 


Аёллар ўртасидаги рапид баҳсларида хитойлик Тан Жонгьи 8,5 очко билан жаҳон чемпиони бўлди. Қозоғистонлик Динара Садуакасова ҳам 8,5 очко жамғарди. Лекин қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи ўринни эгаллади. Кучли учликка Шри Савита (Ҳиндистон) 8 очко билан якун ясаб берди.

Ўзбекистонлик аёл шахматчилардан энг яхши натижани Умида Омонова қайд этди - 30-ўрин. Жаҳон чемпионатида 11 нафар (8 эркак, 3 аёл) ўзбекистонлик шахматчи ўз имкониятини синаб кўрди. Сўнгги турда ёш шахматчимиз Афруза Ҳамдамова биринчи аёл гроссмейстеримиз Нафиса Мўминова ўзаро учрашувда мағлубиятга учратди. 


Шахматчиларимиз эгаллаган ўринлар (эркаклар):

10. Нодирбек Абдусатторов - 8,5 очко

39. Шамсиддин Воҳидов - 8 очко (23-ўриндаги шахматчида ҳам 8 очко)

69. Жавоҳир Синдаров - 7 очко

85. Муҳиддин Мадаминов - 7 очко

88. Нодирбек Якуббоев - 6,5 очко

98. Муҳаммадзоҳид Суяров - 6,5 очко

130. Жаҳонгир Воҳидов - 5,5 очко

165. Ҳумоюн Бегмуратов - 4 очко 


Шахматчиларимиз эгаллаган ўринлар (аёллар):

30. Умида Омонова - 6,5 очко

55. Афруза Ҳамдамова - 5,5 очко

68. Нафиса Мўминова - 4,5 очко

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг