UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 дек 09:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман! Чемпионлар тўқнашуви: Теофимо Лопес — Шакур Стивенсон

Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида WBO чемпиони Теофимо Лопес навбатдаги жангини уч вазнда жаҳон чемпиони Шакур Стивенсонга қарши ўтказади.

Ушбу жанг 31 январь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида The Ring 6 шоусининг асосий воқеаси бўлади ва DAZN платформаси томонидан трансляция қилинади. Аввалига жанг Premier Boxing Champions (ПБC) серияси доирасида бўлиб ўтиши тахмин қилинганди.

Профессионал рингда мағлубиятга учрамаган 28 ёшли Стивенсон учун ушбу баҳс -63,5 кг вазн тоифасидаги дебют жанг бўлади. У сўнгги бор июль ойида рингга кўтарилиб, Уильям Сепедага қарши енгил вазн тоифасида WBC камарини муваффақиятли ҳимоя қилганди.

"Мен ҳеч қачон қийинчиликлардан қўрқмаганман ва ҳар доим энг йирик жангларга интилганман. Чунки мен дунёнинг энг яхши боксчиларидан бири эканлигимни биламан", - деди Стивенсон. - 31 январь куни мен унинг камарини олиб, унда нима борлигини кўрсатганимда, Теофимо Лопес буни ўз кўзлари билан кўради.

Маълумот учун, 28 ёшли Лопес 2022 йилда Жорж Камбоссосга қарши жангда енгил вазн тоифасидаги унвонларини йўқотиб қўйганидан кейин биринчи ярим ўрта вазн тоифасига ўтганди. Ўшандан бери у ҳеч қачон мағлуб бўлмади - олтита жангнинг барида ғалаба қозонди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг