UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

29 ноя 12:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Диего Лопес танқидларга жавоб берди: "Нолишни бас қилинг!"

Бир йилдан камроқ вақт ичида иккинчи чемпионлик имкониятини қўлга киритган Диего Лопес яна Александр Волкановскига қарши октагонга чиқишини қонун доирасида деб ҳисобламоқда.

Лопес ўзини яна чемпонлик жанги ҳуқуқига эга деб ҳисоблайди ва потенциал рақобатчиларга камроқ шикоят қилиш ва кўпроқ ишлашни маслаҳат беради.

"Ҳамманинг йиғлаётганини кўргандаги юзим. Бекор ўтириб, чемпионлик жангини ололмайсан. Ишни бошлаш ва ижтимоий тармоқларда нолишни тўхтатиш вақти келди", - деб ёзди бразилиялик жангчи ижтимоий тармоққа жойлаган мамнун табассум ҳолатидаги сурати остида. 

Бир кун аввал Волкановски ва Лопес ўртасидаги чемпионлик жанги 31 январь куни Сиднейда бўлиб ўтадиган UFC 325 турнирининг асосий тўқнашуви бўлиши эълон қилинганди. Бу эса чемпионлик камари учун асосий даъвогарлар россиялик Мовсар Евлоев ва британиялик Лерон Мёрфини яна эътибордан четда қолдирганди.

Миш-мишларга кўра, бўлажак жанг 37 ёшли австралиялик учун октагондаги сўнгги жанг бўлади. Шундан сўнг у профессионал фаолиятини якунлаганини эълон қилади ва қўлқопларни михга илади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг